
"Нижний Новгород" ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 23-октябр 2021, 17:50
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
РПЛ 12-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Краснодар" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Краснодар" сафида Гжегож Крыховяк, Эдуард Сперцян, Александр Черников, Владимир Ильин гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонлардан Кирилл Гоцук ягона гол муаллифига айланди.
Мазкур натижадан сўнг Гончаренко шогирдлари очколари сонини 21 тага етказиб олиб, РПЛ турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 14 очкога эга "Нижний Новгород" айни дамда 10-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев бир тайм ҳаракат қилди.
{game}3609277{/game}
{online}3609277{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ