Неймар Рафиньянинг "Олтин тўп"да бешинчи ўрин олишига ҳазиломуз жавоб берди
- 23-сентябр 2025, 15:15
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" ва ПСЖнинг собиқ форварди Неймар ҳамюрти Рафиньянинг 2025 йил "Олтин тўп" овоз беришида бешинчи ўринни эгаллашига ўз муносабатини билдирди.
"Рафинья бешинчи ўриндами? Бу жуда яхши ҳазил", – деб ёзиб қолдирди бразилиялик юлдуз ижтимоий тармоқдаги натижалар постига изоҳ сифатида.
Эслатиб ўтамиз, 2024/25 йил мавсуми бўйича "Олтин тўп" соҳибига айланган футболчи – ПСЖ ва Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле бўлди.
Иккинчи ўринни "Барселона'нинг 18 ёшли юлдузи Ламин Ямал эгаллади. Учинчи поғонада эса яна бир ПСЖ вакили – португалиялик ярим ҳимоячи Витинья жой олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ