Неймар бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши кутилмоқда
- 14-сентябр 2020, 19:37
- 1
- Футбол
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Марсель"га қарши баҳсда майдондан четлатилганди.
Бразилиялик футболчи Франция футбол федерацияси интизомий регламентига биноан 4 тадан 7 тагача баҳсга дисквалификация қилиниши кутилмоқда.
Қарор интизом қўмитаси томонидан қабул қилинади. Барча далилларни жамлаш учун ишни кўриб чиқиш 1 ҳафтага чўзилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Неймар "Марсель" ҳимоячиси Альваро Гонсалесни уриб, уни ирқчиликда айблаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ