
"Нефтчи" Анталияда 50 кун бўлади!
- 2-январ 2025, 19:28
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Виталий Левченко бошчилигидаги “Нефтчи” янги мавсум учун тайёргарлигини 5 январдан бошлайди.
Маълум бўлишича, фарғоналиклар чемпионатга тайёргарликни асосан Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борадилар ва бу икки босқичдан иборат бўлади.
Режага кўра, дастлабки йиғин Анталияда 6-25 январь кунлари бўлиб ўтса, иккинчи йиғин 29 январдан 24 февралга қадар давом эттирилади.
Табиийки, Туркиядаги машғулотлар мобайнида қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ