
"Навбаҳор" пойтахт клубидан футболчилар "бригада"сини олиб келмоқчи
- 7-декабр 2023, 16:38
- Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
- 3
- Футбол
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби таркибда катта "тозалаш ишларини" олиб бормоқчи.
SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, "лочинлар" келгуси мавсумда таркибни ёшайтириш ниятида. Шу сабабли улар "Олимпик"нинг 5-6 нафар футболчисини таркибга қўшиб олмоқчи.
Таркибни бир қатор етакчилар тарк этган тақдирда, ушбу трансферларнинг амалга ошиш эҳтимоли яна ҳам юқори бўлиши кутиляпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ