“Навбаҳор” меҳмонми ёки мезбон?
- 3-март 2020, 15:51
- Bekzod Isayev
- 17
- Футбол
27 январь – 1 март кунлари Суперлигада 1-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларига оид маълумотларни тақдим этди.
Тур ўйинларига жами 38607 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 5515ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Пахтакор” – “Навбаҳор” беллашувида қайд этилди - 15320.

Эътиборлиси, турнинг марказий қарама-қаршилигига Намангандан жуда кўплаб ишбозлар келди ва улар пойтахтда жамоаларини ёлғизлатиб қўймади. Буни кўриб кўпчилик “Навбаҳор” меҳмонми ёки мезбон деган ҳаёлга келди.

Турнинг яна бир марказий учрашуви Термизда “Сурхон” – “Бунёдкор” ўртасида кечди. Мазкур баҳсни 3920 томошабин бевосита ўйингоҳдан кузатди.
Суперлига дебютанти “Машъал”нинг уй ўйинига 3500 ишқибоз тушди. Афтидан муборакликлар катта футболни соғинмаган кўринади.
Энг кам ишқибозлар доимгидек Тошкентда. “Локомотив” – “Андижон” беллашувига 3210 томошабин ташриф буюрди.
Қуйида 1-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
“Пахтакор” – “Навбаҳор” 2:1. 15320 томошабин
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 3:0. 5178 томошабин
“Сурхон” – “Бунёдкор” 1:3. 3920 томошабин
“Қизилқум” – “Насаф” 1:3. 3752 томошабин
АГМК – “Металлург” 1:1. 3727 томошабин
“Машъал” – “Сўғдиёна” 3:0. 3500 томошабин
“Локомотив” – “Андижон” 2:1. 3210 томошабин