
"Навбаҳор" эртага тақдимот маросимини ўтказади
- 22-феврал 2023, 17:40
- 0
- Футбол
"Суперлига-2023" стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Хабарингиз бор, “Навбаҳор” ҳар йили янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказади.
Бу йилги маросим эса эртага Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида соат 11:00 да бошланади. Тадбирда жамоа таркибига янги қўшилган футболчиларни таништириш, шунингдек, клубнинг бўлажак мавсум давомида фойдаланадиган либослари тақдимоти ўтказилади.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ