"Навбаҳор" - "Турон" ва "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйинларининг шарҳловчилари маълум
- 16-апрел 2021, 17:26
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бугун Суперлига 6-туридан ўрин олган 2 та учрашув ўтказилади. Наманганда водий, Тошкентда пойтахт дербилари кузатилади.
"Навбаҳор" дебютант "Турон" билан куч синашади. "Бунёдкор" сафарда "Локомотив" меҳмони бўлади.
Намангандаги баҳс 18:05да старт олади. Тошкентдаги беллашув эса 18:30да бошланади.
Биринчи учрашувни Зуҳриддин Қиличев "Дунё бўйлаб" телеканали орқали шарҳлаб боради. Иккинчи беллашувни эса Абдулла Нурмонов "Спорт" ТВда шарҳлайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ