Наталья Вихлянцева асосий тўрга йўл олди
- 6-март 2019, 12:06
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Россиялик Наталья Вихлянцева ҳамда словениялик Далила Якупович Индиан-Уэллсе шаҳрида ўтаётган мусобақанинг саралаш баҳсларида ўзаро рақобатлашди.
Мазкур босқичнинг иккинчи даврасидан жой олган ушбу учрашувида 22 ёшли Наталья тажрибали рақибини 7:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Вихлянцева "BNP Paribas Open" турнирининг асосий тўр баҳсларида иштирок этадиган бўлди. Унинг биринчи босқичдаги рақиби бироздан сўнг аниқ бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ