
"Насаф" назорат учрашувида "Бухоро"ни аяб ўтирмади
- 28-декабр 2022, 13:48
- 0
- Футбол
Назорат учрашуви доирасида бўлиб ўтган "Насаф" - "Бухоро" ўйини якунига етди. Унда қаршиликлар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда голларга Бозоров, Абдураҳимов, Алиқулов (дубль) ва Ғайбуллаев муаллифлик қилди. Бухоро жамоасининг ягона голи Абдуҳамидов номига қайд этилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ