
"Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
- 1-март 2024, 21:18
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда кечган беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аждарлар"нинг голларига Акмал Мозвговой ва Зоран Марушич муаллифлик қилди.
Тошкент жамоаси футболчиси Акбар Абдирасулов 82-дақиқада ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдонни эрта тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ