МЮга янги сардор тайинланди
- 17-январ 2020, 16:36
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Харри Магуайрни жамоа сардори этиб тайинлади. Бу ҳақида мураббийнинг ўзи ўйин олди матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
"Харри капитан. Сардорлик боғичи энди унда бўлади", -дея айтиб ўтди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "қизил иблислар"нинг жорий мавсумдаги сардори Эшли Янг "Интер"га ўтишга яқин турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ