
МЮ Варанга зўр ваъдалар бермоқда
- 2-июн 2021, 23:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Marca нашрининг маълум қилишича, франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан шу ёз "Реал"дан кетиши кутилмоқда.
28 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед"дан жиддий таклифлар бўлмоқда. “Қизил иблислар” Варан учун Мадрид клубига 35-40 миллион евро тўлашга тайёр.
Бундан ташқари, МЮ Варанга яхшигина маош ҳам ваъда қилмоқда. Агар у “Олд Траффорд”га кўчиб ўтса, ҳозирги маошидан икки баробар кўп пул олади.
Рафаэль Варан якунланган мавсум “Реал” сафида Ла Лигада 31 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.
Вараннинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ