
МЮ ва "Арсенал" бир футболчи учун кураш бошлади
- 27-апрел 2021, 23:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид мавсумлар оралиғида Англия премьер-лигаси клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, 21 ёшли канадалик футболчи учун АПЛнинг икки гранди - "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" кураш олиб бормоқда.
"Лилль" Дэвидни 2020 йилнинг августида "Гент"дан 27 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум “Лилль” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Transfermarkt портали Жонатаннинг трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ