МЮ уни чегирма билан сотиб олиши мумкин
- 15-июн 2020, 07:12
- 0
- Футбол
Уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи ёзда Англия чемпионатига қайтиши мумкин.
Daily Mail нашри хабарига кўра, "Ювентус" Рэмзининг трансфери учун "Манчестер Юнайтед"га чегирма қилишга тайёр.
Ярим ҳимоячи хизматларига МЮдан ташқари Англиянинг бошқа бир клуби "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Рэмзи туринликлар либосида 15 та ўйинда майдонга тушиб, уч гол ва бир голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ