Асосий мазмунга ўтиш
МЮ "Лестер" собиқ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

МЮ "Лестер" собиқ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 0
  • Футбол

"Бешиктош" ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. 29 ёшли нигериялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда ижтимоий тармоқдаги нуфузли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, "қизил иблислар" аллақачон Ндидига ҳамкорлик таклифини билдирган. Шартноманинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Ндиди жорий мавсум "Бешиктош" сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt интернет портали нигериялик 29 ёшли футболчининг бозор нархини 10 млн еврога баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ