МЮ футболчилари клубдан норози бўлмоқда
- 13-октябр 2020, 23:19
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед"да ички муаммолар кўпаймоқда.
ESPN хабарига кўра, футболчилар жамоанинг захира дарвозабони Серхио Ромеро "Эвертон"га қўйиб юборилмаганидан норози бўлган. Мавсум аввалида Дин Хендерсон манкунияликлар таркибига қайтганидан сўнг, аргентиналик футболчи 4-дарвозабонга айланиб қолди (МЮ Чемпионлар Лигаси қайдномасига 3-посбон сифатида Ли Грантни киритди). Шунинг учун Ромеронинг шахсан ўзи раҳбариятдан уни бошқа жамоага қўйиб юборишини сўраган эди.
33-дарвозабон 2015 йилдан бери "қизил иблислар" аъзоси ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ