МЮ бир клубнинг икки етакчисига 200 миллион евро таклиф қилмоқчи
- 22-феврал, 15:03
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки юлдузи учун 200 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Журналист Бен Якобснинг маълум қилишича, "қизил иблислар" "Ньюкасл" футболчилари Энтони Гордон ва Сандро Тоналини сотиб олишни мақсад қилган. Хабарга кўра, манкуниянликлар "ҳаккалар"нинг етакчилари учун 200 миллион евродан воз кечишга тайёр эканини маълум қилган. "Ньюкасл" ҳам ўз етакчиларини жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилиши табиий ва уларни сотиб олиш МЮга осон бўлмайди. Гордон жорий мавсумда умумий 37та учрашувда майдонга тушиб, 14та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди. "Трансфермаркт" портали вингерни 60 миллион еврога баҳолаган. Тонали эса 41та баҳсда иштирок этиб, 2та гол ва 5та ассист ни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг нархи 75 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, "Ньюкасл" айни вақтда АПЛда 27та ўйин ўтказган ва 36 очко билан 10-поғонани банд этиб турибди.