
Мусаевнинг жамоасида ишлар яхши эмас
- 9-март 2019, 13:10
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби бу тур ўз майдонида "Оита Тринита" жамоасини қабул қилди.
Ивата шаҳрида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Мусаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди.
Ортда қолган 3 турда 2 очко жамғарган "Жубило Ивата" турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Япония чемпионати. 3-тур
"Жубило Ивата" - "Оита Тринита" 1:2.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ