
"Muradov_professional_Liga"нинг навбатдаги турнири қачон ва қаерда ўтказилиши маълум
- 1-феврал 2022, 17:21
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов ўзининг промоушени "Muradov_professional_Liga" га асос солганди. Мазкур лига ўзининг икки турнирини ўтказиб улгурди ва айтиб ўтиш жоизки, ушбу турнирларда юртимизнинг кўзга кўринган жангчилари билан бир қаторда ҳориждан яхши савиядаги жангчилар ҳам таклиф қилинди.
Ушбу промоушеннинг 3-турнири аввалроқ, Термиз шаҳрида ўтказилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ, режаларга ўзгартиришлар киритилган ва навбатдаги жанг кечаси 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Хозирча тўлиқ файт-кард маълум эмас. Тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади. Воқелар ривожини бизда кузатиб боринг!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ