
Муай-тай. Ҳамюртларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Малайзияга учиб кетишди
- 8-август 2022, 22:03
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бошқалар
Жорий йилнинг 9-21 август кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ҳаваскор ва профессионал муай-тай бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бугун мазкур мусобақада иштирок этиш учун муай-тай бўйича Ўзбекистон делегацияси Малайзияга учиб кетди.
18 нафар муай-тайчи Малайзияда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамюртларимизга мусобақада муносиб иштирок этишларида омад тилайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ