Моуриньо "Реал" ҳақида: Бу мен интиладиган даража эмас
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ҳимоядаги ўйини даражаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Йўқ, ҳали ҳеч нарса мен истаган даражада эмас. Мен доим янада яхшироқ натижани кўзлайман. Бу ерда 104–105 кун бўлдим, табиийки, ҳали керакли босқичга етганимиз йўқ. Лекин айрим жиҳатларда олға силжиш бор.
Масалан, “Малага” ёки “Райо”га қарши ўйинлар билан солиштирсак, ўшанда рақиблар жуда кўп голли вазият яратганди, ҳозир эса бундай эмас. Демак, ўсиш бор», — деди Моуриньо.
Эндиликда Жозе Моуриньо «Реал»ни сафардаги навбатдаги синов — «Барселона»га қарши учрашувга тайёрлайди. Навбатдаги «эл класико» 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ