
"Монако" хўжайини Россияга 80 миллион рубль хайрия қилди
- 10-апрел 2020, 17:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Монако” клуби хўжайини ҳисобланган россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлев коронавирусга қарши курашиш доирасида мамлакатнинг Перм ўлкасига 80 миллион рубль хайрия қилди.
Умумий ҳисобда Перм ўлкасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 140 миллион рубль хайрия келиб тушган. Энди ушбу маблағларга турли хил ҳимоя воситалари ҳамда дори-дармонлар сотиб олинади.
Таъкидлаш керакки, Риболовлев асли пермлик ҳисобланади. У шу ерда шифокор бўлиб ишлаган ва кейинчалик шахсий бизнесини йўлга қўйган. 2011 йилдан буён эса Монакода истиқомат қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ