"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин бу йил бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда монегаскликлар устози Нико Ковач маълум қилди.
"Головин машғулотларга қайтди ва бу яхши хабар, бироқ у январгача майдонга туша олмайди. Мен шифокорлар билан гаплашдим ва биз таваккал қилмоқчи эмасмиз. Головин янги йилдаги илк ўйинга тайёр бўлади", - деди Ковач.
Маълумот учун, Головин август ойида сон мушакларидан жароҳат олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ