
МЛС. Месси йўқ, ғалаба йўқ! "Интер Майами" йирик ҳисобда мағлубиятга учради
- 24-март 2024, 01:41
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
МЛС доирасида бўлиб ўтган "Ред Буллз" - "Интер Майами" учрашуви мезбонларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда Морган хет-трик қилган бўлса, Кармона ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Месси эса ушбу баҳсни жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Майамиликлар мағлубиятдан кейин иккинчи ўринга тушиб кетди.
"Ред Буллз" 4:0 "Интер Майами"
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ