"Милан" қишда ҳеч кимга бермаган хавбекини трансферга қўяди
- 26-июл 2020, 12:33
- 0
- Футбол
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоа рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, "россонерилар" раҳбарияти 23 ёшли футболчини 30 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Ивуарлик хавбек учун "Наполи", "Монако" ва "Вулверхэмптон" клублари даъвогарлик қилиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Кессье А Серия баҳсларида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ