
"Милан" қишда Франция чемпионидан зўр футболчи олади
- 16-декабр 2021, 14:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" клуби "Лилль"нинг марказий ҳимоячиси Свен Ботманни ўз сафида кўришни истамоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "россонерилар" 21 ёшли нидерландиялик футболчини жароҳат олган Симон Кьяерга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
Ботман учун шунингдек "Ньюкасл" ҳам кураш олиб бормоқда. Франция чемпиони эса Свенни сотишга тайёр. Ушбу трансфер тахминан 25-30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ботман жорий мавсум "Лилль" сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ