"Милан" ҳужумчиси Модричнинг ҳаракатларини юқори баҳолади
- 11-август 2025, 18:16
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Милан" ҳужумчиси Сантьяго Хименес Лука Модричнинг ўйинини юқори баҳолади.
39 ёшли ярим ҳимоячи "Челси"га қарши ўртоқлик учрашувида "Милан" либосида (1:4) илк бор майдонга тушди.
- У ажойиб футболчи. Унинг маҳоратини биринчи кундан пайқадим.
Менимча, у ҳужумчиларга катта ёрдам берадиган ўйинчи. Биз, ҳужумчилар уни жамоамизда кўрганимиздан хурсандмиз. Модрич бизни руҳлантиради, у кўплаб совринларни қўлга киритган. Лука олти марта Чемпионлар лигасини ва энг муҳими, "Олтин тўп"ни ютган, - деди Хименес.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ