
"Милан" бош мураббийи: Ибрагимович - қафасдаги шер
- 8-феврал 2022, 19:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли жамоа ҳужумчилари Златан Ибрагимович ва Оливье Жиру ҳақида гапирди.
“Златан қафасдаги шер, унда жамоага майдонда ёрдам бериш учун мотивация ва интилиш бор. У тез орада майдонга қайтишига умид қилмоқда. Эртага у Италия кубоги доирасида "Лацио"га қарши ўйнай олмайди.
Оливье майдонда ўзини кўрсата олади ва ўзидан сўралган ишни бажаради. У ажойиб футболчи ва ажойиб инсон. У жамоага ҳал қилувчи ёрдам берадиган кучли футболчи”, - дейди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” – “Лацио” учрашуви 9 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ