
Мейвезер ёки Кроуфорд? Спенс қайси бири энг яхши боксчи эканини айтди
- 14-июн 2024, 15:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Собиқ жаҳон чемпиони Эррол Спенс Флойд Мейвезерни Теренс Кроуфорддан яхшироқ боксчи деб ҳисоблайди.
"Улар бутунлай бошқа-бошқа даража. Флойд - ўзгача жангчи. Ишончим комилки, у Теренс Кроуфорддан кучли", - деди Спенс FightHype билан суҳбат.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июл ойида Спенс ва Теренс Кроуфорд ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони камари учун жангда рингга кўтарилишган, ўшанда Теренс(40-0, 31 KO) Эррол(28-1, 22 KO)ни тўққизинчи раундда нокаутга учратган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ