
"Металлург" назорат ўйинида "Сўғдиёна"дан устун келди
- 18-феврал 2023, 19:41
- 0
- Футбол
"Металлург" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Унда бекободликларга "Сўғдиёна" жамоаси рақиблик қилди.
Мазкур беллашувда бекободликлар кичик 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ягона гол муаллифи Бектемир Абдуманнонов бўлди. У 84-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бундан олдинги ўйинда бекободликлар "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ