
Месси зўрми ёки Роналду? Италия афсонаси бунга жавоб берди
- 21-май 2020, 11:32
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италиялик афсонавий мураббий Марчелло Липпи замонамизнинг икки машҳур ҳужумчиси - Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Сўнгги 20 йилликни оладиган бўлсак, Роналду ва Месси бир хил даражада. Худди Пеле ва Марадонадек. Уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиб бўлмайди”, - дейди Липпи.
32 ёшли Месси 6 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. 35 ёшли Роналдуда эса бу соврин 5 тани ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ