Месси мухлисларига ёқмайдиган хабар!
- 8-январ 2022, 19:09
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 20-турида “Лион”га қарши ўтказиладиган учрашувда парижликларга ёрдам беролмайдиган бўлди. Бу ҳақда ПСЖ матбуот хизмати хабар берди.
Аргентиналик юлдуз яқинда коронавирусга чалинган эди ва ҳозир тикланиш жараёнини ўтамоқда. Тажрибали ҳужумчи ҳали умумий гуруҳ машғулотларига қўшилгани йўқ ва индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.
Шунингдек, бош мураббий Маурисио Почеттино Неймар хизматидан ҳам фойдалана олмайди. Бразилиялик футболчи жароҳатидан тикланиши керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Неймар камида уч ҳафта мобайнида майдондан ташқарида бўлади.
Франция чемпионатида ПСЖ вакиллари 19 та учрашувда 49 очко жамғариб, якка пешқадамга айланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ