
Мертенс қишда "Челси"га ўтмайди
- 10-январ 2021, 22:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Наполи" форварди Дрис Мертенс давралар оралиғида ҳеч қаерга кетмайди.
Бельгиялик футболчи "Челси"дан бўлган таклифни рад этган. Dialy Mail нашрининг маълум қилишича, Мертенс мавсум охиригача Италияда қолмоқчи. Бундан ташқари, “Наполи” 33 ёшли футболчини 30 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Дрис Мертенс жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ