Мераб Двалишвилидан енгилган Умар Нурмагомедов Хабибдан қандай гаплар эшитди?
- 20-январ 2025, 18:51
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Лос-Анджелесда бўлиб ўтган "UFC 311" турнирида Умар Нурмагомедов грузиялик чемпион Мераб Двалишвилидан енгилди. Шундан сўнг, UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов Умарга ўз фикрларини билдирди.
“Диққат, Умар, сен дунёнинг энг яхшиларидан бири эканингни кўрсатдинг. Бироқ ҳозир тўхтамаслигимиз шарт. Хатоларимиз устида ишлаб, яна чемпионлик пойгасига қайтишимз зарур” — деб ёзди Хабиб ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 311' даги мағлубият Умар Нурмагомедов учун профессионал фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ