SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Олимпик Мобиуз
2 - 1
Газалкент
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
ГазалкентГазалкент
Тугаган
2
1
Тугаган
Республика
1 - 1
Металлург
РеспубликаРеспублика
МеталлургМеталлург
Тугаган
1
1
23:45
Рома
-
Пиза
РомаРома
ПизаПиза
23:45
00:00
Вест Хэм Юнайтед
-
Вулверхэмптон Уондерерс
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Вулверхэмптон УондерерсВулверхэмптон Уондерерс
00:00
00:00
Вест Бромвич Альбион
-
Миллуолл
Вест Бромвич АльбионВест Бромвич Альбион
МиллуоллМиллуолл
00:00
23:30
ТСГ Хоффенхайм
-
ФК Аугсбург
ТСГ ХоффенхаймТСГ Хоффенхайм
ФК АугсбургФК Аугсбург
23:30
00:00
Реал Мадрид
-
Жирона
Реал МадридРеал Мадрид
ЖиронаЖирона
00:00
22:00
Париж
-
Монако
ПарижПариж
МонакоМонако
22:00
00:05
Мец
-
Олимпик Марсель
МецМец
Олимпик МарсельОлимпик Марсель
00:05
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • Бугун, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Мен учун янги таклифлар жуда қизиқарли - Александр Крестинин Осиё кубогидаги натижа ва юртимизда ишлаш имконияти ҳақида
  • #Қирғизистон
  • #Россия
  • #Александр Крестинин

Мен учун янги таклифлар жуда қизиқарли - Александр Крестинин Осиё кубогидаги натижа ва юртимизда ишлаш имконияти ҳақида

  • 28-январ 2021, 08:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

Қирғизистон терма жамоасининг россиялик бош мураббийи Александр Крестининни юртимизда ҳам танишади, десак муболаға бўлмаса керак. Айниқса, 2019 йилги Осиё кубогида қирғизларнинг иштирокидан кейин кўпчилик ушбу мураббий ҳақида жуда илиқ фикрларни билдира бошлашди.

Шундан сўнг, ўзимизда ҳам Крестининга нисбатан қизиқишлар ортганди. Ҳар ҳолда россиялик мутахассис қитъада ўз ўрнини топишга уринаётган Қирғизистон термасини аста-секин рақобатбардош жамоага айлантира олаётганини Осиё Кубогида кўрсата олганди.

Дарвоқе, Александр Крестинин Қирғизистон терма жамоасини бошқариш билан бирга мамлакатнинг энг номдор клуби ҳисобланган “Дордой” клубига ҳам бош мураббийлик қилишини эслатиб ўтмоқчимиз. Куни кеча ушбу мутахассис sports.uz учун интервью берди.

- Александр Сергеевич, бизни ишқибозлар сизни Қирғизистон терма жамоасидаги ишингиз орқали яхши билишади. Ҳозир “Дордой” клубида олдингизга қандай вазифалар қўйилган? Умуман, айни пайтда қандай ишлар билан машғулсиз?

- Мен 2017 йилдан бери Қирзиғистоннинг энг совриндор жамоаси ҳисобланадиган “Дордой” клубини бошқариб келяпман. Шак-шубҳасиз, бундай клубни бошқариш ҳар қандай мураббий учун фахрли ишдир. Мос равишда клуб олдига энг максимал вазифалар қўйилган.

- Осиё кубогида Қирғизистон терма жамоаси муносиб иштирок этди. Ўша мусобақадан кейин ҳаётингиз ва мураббийлик фаолиятингиз қай даражада ўзгариб кетди?

- Ҳаётимда айтишга лойиқ бирор иш ёки ўзгариш содир бўлгани йўқ. Мураббийлик фаолиятим Қирғизистонда давом этмоқда. Осиё кубогига қадар “Дордой” клуби ва Қирғизистон терма жамоасида ишни тенг олиб бордим. Ҳозир ҳам шу руҳда давом этмоқдаман. Эҳтимол, шу орқали бироз танилган бўлишим мумкин, аммо бундан ортиқ эмас. Мураббийлик фаолиятимда катта ўзгариш содир бўлмади.

крестинин3

- Ўша Осиё Кубоги турниридан сўнг, сиз ҳақингизда ватанингиз – Россияда ҳам гапиришни бошлашди. БААдаги мусобақадан кейин янада машҳур бўлиб танилдим, дея олишингиз мумкинми?

- Янада машҳур бўлиб танилдим, дея олмайман. Яна такрорлайман: балки мени яхшироқ билиб олишган бўлишлари мумкин, бироқ бундан ортиқ даражада эмас. Қирғизистондан фарқли равишда Россияда анча ном қозонган мураббийман, дея олмайман.  

- Қирғизистон терма жамоасининг "ЖЧ-2022" саралаш босқичидаги келажагини қандай тасаввур қиляпсиз?

- Биз ўз майдонимизда Тожикистон терма жамоасига қарши жуда муваффақиятли ўйин ўтказдик (изоҳ: ўша ўйин 1:1 ҳисобида тугаган). Лекин ўша учрашувдаги натижадан кейин бизнинг аҳволимиз сал мураккаброқ кўринишга келган. Кейинги босқичга чиқиш учун имкон йўқ эмас, аммо буни амалга ошириш ўта мураккаб бўлишига шубҳа йўқ.

крестинин2

- Қирғизистон терма жамоасининг асосий муаммоси яхши футболчиларнинг етишмаслигадими?

- Қирғизистон чемпионатининг Осиё қитъасида энг кучли лигалардан бири саналмаслигини ҳамма яхши билса керак. Бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ муайян ривожланиш бор. Футболчилар имкониятлари даражасида ўйнашга ҳаракат қиляпти. Терма жамоа ва клубларда яхши ижрочиларимиз йўқ эмас, бироқ уларнинг савияси халқаро даражага тўла мос келади, дейиш амримаҳол. Истардимки, қирғиз футболчилари ҳам, сон жиҳатдан мана шу халқаро даражага чиқишсин. Қолаверса, бунинг учун уларда ресурслар етарли. Ҳозир Қирғизистонда эртанги куни анча порлоқ бўлиши кутилаётган ёш авлод вакиллари бўй кўрсатмоқда. Умид қиламизки, улар барча даражаларда ўзларини кўрсата олади.

- Сизнинг мураббийлик фаолиятингиз Қирғизистон билан чамбарчас боғлиқ. Сиз учун бу мамлакат қандай аҳамият касб этади?

- Албатта, гапингизда жон бор. Мураббийлик фаолиятим Қирғизистон билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у ерда менга клубни ишониб топширишди. Сўнгра, миллий терма жамоани бошқариш имкониятини ҳам тақдим этдилар. Бундай ишонч учун раҳбарият ва мухлисларга миннатдорлик билдиришим керак. Қирғизистон она юртим Россиядан сўнг, мен учун гўё иккинчи қадрдон гўша бўлиб қолган, десам муболаға қилмайман.

крестинин1

- Осиё кубогидан кейин хизматингизга бошқа жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлдими? Масалан, сизни қайси клубларга таклиф қилишди? Менинг фикримча, сиз янада кучлироқ клубда ёки термада ишлашга лойиқ даражага етгансиз, шу фикримга қўшиласизми?

- Ҳа, таклифлар бўлди. Лекин улар ҳозирги ҳолатимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ўзига жуда тортадиган даражада эмасди. Албатта, ўзимни анча кучлироқ бўлган Осиёдаги ёки Европадаги лигалардан бирида синаб кўришга иккиланмасдан рози бўлардим. Аммо бугунги ҳолатимдан ҳам тўла қониқиш ҳосил қилмоқдаман.

- Агар сизга Ўзбекистон Суперлигасида ишлашни таклиф этишса, бунга рози бўлармидингиз?

- Мен ҳар қандай таклифларга очиқман. Агар ўзимни қизиқтирадиган таклифлар бўлса, албатта хизматимга кўз тиккан жамоалар вакиллари билан бу борада гаплашган бўлардим. Бу ўз навбатида, клуб ёки терма жамоа миқёсидаги ишга бирдек тааллуқли. Ўз ўрнида, мендаги бундай истакдан “Дордой” клуби ва Қирзиғистон футболи раҳбарлари бехабар эмас. Мен учун янги таклифлар жуда қизиқ. Шу боис, бу масалада ҳаммасини муҳокама қилишга тайёрман. Бироқ бу гапимдан Крестинин Қирғизистондан кетишга рози экан, деган нотўғри хулоса чиқармаслигингизни сўраган бўлардим. Бу ерда ҳамма нарса мени қаноатлантиряпти. Аммо шу билан бирга мен диалоглар учун очиқман.

крестинин

- Тасаввур қилинг, сизга “Бунёдкор” клубини бошқариш таклифи билан чиқишди...Агар шундай ҳолат юз берса қандай йўл тутган бўлардингиз?

- Келинг, воқеликка хаёлан эмас, балки реал кўз билан қарайлик. Агар чиндан ҳам таклифлар келиб тушса, боя айтганимдек, диалоглар учун очиқ бўламан. Агар мени тўғри тушунган бўлсангиз, ҳар хил хом-хаёлларга берилмайман.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ