
Майк Тайсон ва Рой Жонснинг кўргазмали жанги бўйича қоидалар эълон қилинди
- 26-ноябр 2020, 20:37
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Професcионал бокснинг икки афсонаси Майк Тайсон ва Рой Жонс 28 ноябрь куни кўргазмали жангда рингга кўтарилади. Ушбу жанг бўйича қоидалар эълон қилинди.
Унга кўра:
- Жанг 8 раундлик бўлади ва ҳар бир раунд 2 дақиқа давом этади.
- Қўлқоплар одатдагидан кўра, каттароқ 340 грамм бўлади.
- Бош шлемларисиз жанг қилинади.
- Нокдаунлар ҳисобга олинмайди.
- Нокаут ҳисобга олинади
- Агар, у ёки бу боксчи очиқ жароҳат олса, жанг тўхтатилади.
- Расман баҳоланиб борилмайди.
- WBC ташкилоти собиқ боксчиларни ҳакамлик учун ёллайди.
- WBC нинг очколари расман тан олинмайди.
- Жангга WBC томонидан "Frontline" камари қўйилган ва бу расмий кучга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, жанг Тошкент вақти билан 29 ноябр тонги 7:00 дан бошлаб Узрепорт тв канали орқали транслация қилинади.