
Махачевнинг ярим ўрта вазндаги имкониятлари қандай? Эдвардснинг мураббийи жавоб берди
- 23-июл 2024, 11:49
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардснинг мураббийи Дейв Ловелл енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ҳақида гапирди.
"Леон ўз фаолиятининг бошида "Америка Топ-Теам" жамоасида Ислом билан бирга шуғулланган. Эдвардс ҳамда Ислом Хабиб ва бошқа йигитлар билан курашиб кўрган. Шундай экан, кўплаб саволлар туғилиши табиий. Махачев ярим ўрта вазн учун етарлича кучлими? У енгил вазнда бўлгани каби жангларда доминант бўла оладими? Мен бундай деб ўйламайман. Ислом Леон каби аниқ зарбага эга рақиблар билан жанг қилганми? Йўқ, унинг бундай рақиблари бўлмаган”, — дея Дейв Ловеллнинг сўзларини келтирган Bloody Elbows.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ