- #Элдор Шомуродов
- #Жаҳон чемпионати
- #Отабек Шукуров
- #Узбекистон терма жамоаси
- #Игорь Сергеев
- #Яман
- #Жалолиддин Машарипов
Машариповнинг бир ўзи бутун Яман терма жамоасидан қиммат!
- 11-июн 2021, 16:20
- 5
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Яманга қарши ўйинда майдонга тушади. Эрталабдан буён учрашувга доир турли хил статистик маълумотларни тақдим этиб боряпмиз.
Бу сафар эътиборингизга икки терма жамоанинг умумий қийматини тақдим этамиз. Футболчиларнинг трансфер нархи билан шуғилланувчи "Transfermarkt" портали Ўзбекистон термасини 27.65 миллион еврога, Яманни эса 1.45га баҳолаган.
Вакилларимиз сафида энг қиммат футболчи Элдор Шомуродов (7 миллион евро) бўлса, рақиб сафида Абдулваси Ал Матари (125 минг евро) кўрсатилган. Қизиқарли томони, терма жамоамиз сафида Отабек Шукуров (3 млн), Жалолиддин Машарипов (2,8 млн) ҳамда Игорь Сергеев (1,5 млн) бутун бошли Яман термасидан қимматроққа баҳоланган.
Яман – Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.