
Марселонинг "қилиғи" қимматга тушди
- 22-январ 2022, 16:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клуби чап қанот ҳимоячиси Марсело Испания кубогида 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Marca нашри хабарига кўра, бразилиялик ҳимоячи битта ўйинни тўғридан-тўғри қизил карточка олгани учун, яна иккита ўйинни эса ҳакамни танқид қилгани учун ўтказиб юборади.
33 ёшли Марсело жорий мавсум "Реал"нинг 9 та ўйинида майдонга тушди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ