
"Марсель" мухлислари "Лион" бош мураббийига жиддий жароҳат етказди (ФОТО)
- 30-октябр 2023, 11:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
Хабар берганимиздек, кеча Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Марсель” ҳамда “Лион” клублари баҳси мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли номаълум муддатга қолдилди.
“Марсель” клубининг носоғлом мухлислари ўйиндан олдин “Лион” жамоаси автобусини тошбўрон қилишди. Натижада, “Лион” бош мураббийи Фабио Гроссо жиддий жароҳат олди.
Шундан сўнг ўйин бекор қилинди ва италиялик мутахассис шифохонага олиб кетилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ