Марказий учрашувда ғалаба қозонган Франция кейинги босқич масаласини ҳал қилди
- 15-ноябр 2020, 02:39
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
УЕФА Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Португалия - Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги ягона гол 53-дақиқада Нголо Канте томонидан киритилди. Адриен Рабьонинг зарбасидан кейин дарвозабон қайтарган тўпни Канте дарвозага киритди.
Ушбу баҳсдан сўнг, французлар С гуруҳида 13 очко билан пешқадамликни қўлга олган бўлса, 10 очко тўплаган португаллар иккинчи поғонада жойлашган.
Энди 6-турда Франция ўз майдонида Швецияни қабул қилади. Португалларни эса Хорватия майдонига сафар кутиб турибди.
{game}3287073{/game}
{online}3287073{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ