Маошингдан кечсанг, “Барса”да ўйнайсан!
- 12-феврал 2022, 10:24
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири Сержи Роберто билан амалдаги шартномани узайтириш шартларини маълум қилди.
Marca нашрининг хабар беришича, Роберто жамоада қолиши учун ҳозир олаётган маошининг тенг ярмидан воз кечиши талаб этилади.
Айни пайтда тажрибали ярим ҳимоячи жароҳатдан тикланяпти. Унинг амалдаги келишуви бир йилдан сўнг якунига етади. Агар Сержи клуб таклифига кўнмаса, ёзда ўзига янги жамоа топишига тўғри келади.
Сержи Роберто жорий мавсумда Испания чемпионатида тўққизта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ва битта голли пас ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ