
Мансур Толипов иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди
- 21-май 2019, 11:56
- Shahobiddin
- 1
- Яккакурашлар
Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Мансур Толипов Таиланднинг Бангкок шаҳрида навбатдаги жангини мувафаққиятли ўтказди. Муай тай бўйича “Super Champ” турнирида ўзбекистонлик спортчи рақибини муддатидан олдин нокаутга учратди.
Мазкур жангда спортчимизга мезбонлар вакили Петчванлоп рақиблик қилди. Бу спортчи профессионал жангларда бу жангга қадар 73 ғалаба ва 27 мағлубият қайд этган эди.

Қизиқарли ўтган жангнинг иккинчи раунддида Мансурбек нокаут қайд этиб, фаолиятидаги 39-ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида шунингдек, 13 мағлубият мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ