
Мане "Челси" афсонасининг натижасини такрорлади
- 4-май 2022, 11:50
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасидаги "Ливерпуль" ҳамда "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувида мерсисайдликлар юлдузи Садио Мане гол уришга муваффақ бўлди.
Бу орқали сенегаллик футболчи қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири плей-офф ўйинларида киритган голлари сонини 15 тага етказиб олди.
Таққослаш учун Англиянинг бошқа бир топ-клуби "Челси" афсонаси Фрэнк Лэмпард ҳам бу босқич баҳсларида шунча маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган. Манеда ўз кўрсаткични яхшилаб олиш имкони мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ