
Манчини соғайди
- 21-ноябр 2020, 11:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини коронавирусдан буткул соғайди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, 55 ёшли италиялик мутахассиснинг Covid-19га топширган сўнгги тести манфий чиққан. Касаллик Манчинида деярли аломатларсиз кечган.
Манчини 19 кун давомида карантинда бўлди ва бу вақт орасида Италия терма жамоаси Эстония (4:0), Польша (2:0) ҳамда Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши ўйин ўтказди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ