“Манчестер Юнайтед” юлдузи Роналду ёнига кетмоқчи
- 29-май 2024, 23:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши кутилаётган Каземиро фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Бразилиялик футболчи “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”да ўзи билан бирга тўп тепган Криштиану Роналду жамоасига ўтиши кутилмоқда.
Relevo нашрининг ёзишича, “Ан-Наср” тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти ва бу йўлда маблағни аямаслигини билдирган.
32 ёшли футболчи икки йил муқаддам “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га 70,6 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Бу савдо ўзини оқламади ва Каземиронинг нархи айни пайтда 20 миллион еврога тушиб қолган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ