“Манчестер Юнайтед” катта трансферни уддалади
- 16-июл 2022, 13:03
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари янги бош мураббий Эрик тен Хаг ўз жамоасида кўришни истаган футболчилардан бири – Лисандро Мартинеснинг трансферини уддалади.
Маълумотларга қараганда, манчестерликлар “Аякс” клуби билан трансфер борасида тўлиқ келишувга эришган.
Унга кўра, амстердамликлар 55 миллион евро ва қўшимча бонусларга эга бўлади. Аргентиналик футболчининг ўзи жамоа билан беш йиллик шартнома имзолайди.
Мартинесга “Арсенал” ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Бироқ, “канонирлар” рақобада манчестерликларга бас кела олмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ