"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси қанча маош олади?
- 17-январ 2025, 23:15
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Айнтрахт" ҳужумчиси Омар Мармуш "Манчестер Сити"га ўтиш учун яқин турибди.
"Plettigoal" хабарига кўра, футболчининг "шаҳарликлар" билан тузилган шартномаси бўйича унинг маоши бир мавсумда 16-17 миллион еврони ташкил этади.
"Манчестер Сити" Мармушнинг трансфери учун 75 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномада қўшимча равишда 5 миллион евро бонус сифатида берилади.
Маълумот учун, мисрлик ҳужумчи жорий мавсумнинг ҳозиргача бўлган қисмида Бундеслига тўпурарлар рўйхатининг иккинчи поғонасини эгаллаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ