"Манчестер Сити" ўз ҳужумчисини сотмайдиган бўлди!
- 18-август 2025, 22:28
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Журналист Гильем Балагенинг маълумотига кўра, "Манчестер Сити" 21 ёшли вингер Савиони трансферга қўймасликка қарор қилган. Аввалроқ унинг харидида "Тоттенхэм" қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Бу қарордан сўнг Родригонинг "шаҳарликлар"га ўтиши ҳам амалга ошмайди. Чунки англияликлар "қироллик клуби" футболчисини фақат Савио кетган тақдирдагина олишни режалаштирган. Шунингдек, Мадрид клуби ҳозирча Родриго бўйича ҳеч қандай таклиф қабул қилмаган.
Маълумот ўрнида, бразилиялик ёш иқтидор эгаси ўтган мавсум АПЛда 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ